Легионерларимиз: Бугун Машарипов жамоаси ўйнайди

Бугун Саудия Арабистони чемпионати 28-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади. 

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" клуби тур баҳсини ўз майдонида ўтказади. Риёдликларга "Ал-Аҳли" жамоаси рақиблик қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 21:20 да старт олиши режалаштирилган.

Маълумот учун, ушбу ўйин олдидан Машарипов жамоаси 54 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!