Легионерларимиз: Достон Турсуновнинг жамоаси ғалаба қозонди

Ҳамюртимиз Достон Турсунов айни пайтда Япония Жей-Лига 2да фаолият олиб бормоқда.

Ҳамюртимизнинг жамоаси “Ренофа Ямагучи” 14 сентябрь куни 32-тур доирасида “Эҳиме” клуби билан тўқнаш келди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ҳамюртимиз ўйиннинг 80-дақиқасида захирадан майдонга қўшилди.

Ҳозирда жамоа мусобақа жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. “Ренофа” навбатдаги ўйинини 21 сентябрда “Цвайген Каназава” жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!