Легионерларимиз. Исмоиловнинг жамоаси супер натижасини давом эттирмоқда

Бугун Хитой Супер Лигасида 17-тур тур ўйинларига якун ясалмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов тўп сурадиган “Чангчунь Ятай” жамоаси ўзининг супер натижасини давом эттирмоқда.

Бугун “Чангчунь Ятай” ўз майдонида “Гуанжоу R&F” клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Ҳамюртимиз доимгидек, майдонда 90 дақиқа тўп сурди.

Гап шундаки, Исмоиловнинг жамоаси сўнгги бор 27 май санасида мағлуб бўлган эди. Шундан кейин ўтказилган кетма-кет 6 баҳсдирки, чангчунликлар мағлубият нималигини билмай келишмоқда. Қолаверса, ёз фаслининг ярми ўтган бўлсада, “Чангчунь Ятай” бу мавсум ёзда мағлуб бўлмади ва бу борада Супер Лигадаги ягона жамоа бўлиб турибди.

Хитой Супер Лигаси. 17-тур

“Чангчунь Ятай” – Гуанжоу R&F” 3:2

Голлар: Игало(55, 89), Ду Женю(79) – Е Чунгуи(21), Хиао Жи(84).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!