Легионерларимиз жамоалари келишилган ўйинларда иштирок этди. Уларга жиддий жазо белгиланди

Беларусь футбол федерацияси келишилган ўйинларни ташкиллаштириш ва бошқа жамоаларни рағбатлантириш бўйича шов-шувли иш бўйича бир қатор қарорлар қабул қилди. "Солигорск Шахтёр" 2022 йилги мавсум учун Беларус чемпиони унвонидан маҳрум этилди. Шунингдек, жамоадан 50 балл олиб ташланди: 2023 йилги мавсумдан 30 балл ва 2024 йилги мавсумдан 20 балл.

Ўтган мавсумда Беларус чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган “Энергетик-БГУ” кумуш медаллардан маҳрум қилинди. Клубдан ҳам очколар олиб ташланди: 2023 йилги мавсум учун 20 балл ва 2024 йилги мавсум учун 10 балл.

Ўтган мавсумда 12-ўринни эгаллаган “Белшина” клуби ҳам жазоланди. 2023 йилги мавсумда жамоадан 10 очко, 2023 йилги мавсумда эса 5 очко олиб ташланади.

Бундан ташқари "Энергетик-БГУ" ва "Шахтёр" еврокубокларда иштирок этмайдиган бўлди.

Маълумот учун, "Энергетик-БГУ"да легионеримиз Абдуқодир Хусанов ҳаракат қилса, "Шахтёр"да Шаҳзод Убайдуллаев ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!