Легионерларимиз. Мусаевнинг жамоаси иродасизлик қилди
Ads

Бугун Япония Жей Лигасида 20-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клуби ўз майдонида “Санфречче Хиросима” клубига қарши  баҳс олиб борди.

Мезбонлар биринчи бўлимда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсаларда, иккинчи бўлимда, иродасизлик қилиб 2 та гол ўтказиб юборишди ва тайёр ғалабани қўлдан бой беришди.

Фозил Мусаев ўтган турда ҳакам томонидан майдондан четлаштирилгани учун бугунги ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юборди.

Япония Жей Лигаси. 20-тур

“Жубило Ивата” – “Санфречче Хиросима” 2:3

Голлар: Накамурa(16 пенальтидан), Ои(28) – Кашива(24), Патрич(58), Лопес(63).