Легионерларимиз. Нагаев дебют ўйинидаёқ ўзини кўрсатди

Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 1-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби мавсумнинг илк ўйинида “Шахтёр”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Нагаев ўйинни заҳира ўриндиғида бошлади ва 60-дақиқада майдонга тушди. Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас ҳамюртимиз ғалаба голини киритиб, жамоасига муҳим бўлган 3 очкони олиб берди.

Бироқ ёмони шундаки, Нагаев ушбу ўйинни охиригача ўтказа олмади. Иван учрашувнинг 72-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 1-тур

“Ордабаси” – “Шахтёр” 2:1

Голлар: Тунгишбаев (22), Нагаев (63) – Кояшевич (51).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!