Легионерларимиз. Саломовнинг жамоаси сафарда мағлуб бўлди
Бугун Қозоғистон Премьер лигасида 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган “Атирау” клуби “Оқжетпес” жамоаси меҳмони бўлди.
55-дақиқада Алексей Козлов томонидан киритилган ягона гол мезбонларга ғалаба олиб келди. Ҳамюртимиз 62-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.
Бугунги мағлубиятдан сўнг, “Атирау” ҳисобидаги очколар сони 17 талигича қолди ва жамоа 9-ўринга тушиб кетди.
Қозоғистон Премьер лигаси. 18-тур
“Оқжетпес” – “Атирау” 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: Алексей Козлов(55).
Фикрлар