Легионерларимиз. Сергеев БААдаги дебют голини киритди
Ads

Бугун БАА чемпионатида 16-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Игорь Сергеев фаолият олиб бораётган “Ал Дафра” клуби ўз майдонида “Дибба Ал Фужайра” клубини қабул қилди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборлиси ҳамюртимиз ушбу ўйинда ўзининг БААдаги илк голини киритишга эришди.

БАА чемпионати. 16-тур

“Ал Дафра” – “Дибба Ал Фужайра” 2:0

Голлар: Саид Ал Хатири (62), Игорь Сергеев (90+2).