Легионерларимиз. Турсуновнинг жамоаси сўнгги дақиқаларгача курашди

Бугун Қатар Юлдузлар лигаси 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов фаолият олиб борадиган “Ал Харуйтият” клуби ўз майдонида  “Қатар СК”ни қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Турсунов 11-дақиқада заҳирадан майдонга тушди.

Бугунги муваффақиятдан сўнг “Ал Хуритият”нинг очколари сони 16 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги 12 клуб орасида 11-ўринда бормоқда.

Қатар Юлдузлар лигаси. 21-тур

“Ал Хуритият” – “Қатар СК” 3:2

Голлар: Диба (42), Тиберканине (50), Носир (90+5) – Омари (5), Авад (90+1).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!