Легионерларимизнинг янги трансфер нархи қанча?

Chery Tigo 7 PRO

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали Қозоғистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг трансфер суммаларини янгилади.

Маълумки, бу чемпионатда тўрт нафар легионеримиз - Иброҳимхалил Йўлдошев, Жасурбек Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ва Шоҳназар Норбеков ўйнаяпти. 

Қозоғистон Премьер-лигаси вакиллари орасида фақатгина бир футболчи – “Актобе”ниг 21ёшли ҳужумчиси Максим Самородовнинг нархи бир миллион евродан ўтди. Қозоғистон терма жамоаси вакилининг трансфер нархи 300 минг еврога кўтарилиб,  айни пайтда 1,2 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Энг катта ўсишга эришган  футболчи  “Қайрат” клуби ярим ҳимоячиси Адилет Садибеков бўлди. 22 ёшли чарм тўп устасининг нархи 400 минг еврога кўтарилиб, ҳозир 7 минг еврога етди.

Энг қимматбаҳо футболчилар рейтингида кучли учликдан икки легионер – беларуслик Валерий Грамико (“Кайсар”) ва камерунлик Габи Кики (“Актобе”) қайд этилган.

Аслида Россиянинг “Нижний Новгород” клубига тегишли бўлган ва “Қайрат”да ижарада ўйнаётган ҳамюртимиз Иброҳимхалил Йўлдошев энг қимматбаҳо футболчилар рейтингида тўртинчи поғонадан жой олди. Бироқ бу гал унинг трансфер суммасида ўзгариш бўлгани йўқ.

23 ёшли легионеримиз 800 минг еврога баҳоланмоқда. Чап қанот ҳимоячиси бўлган Йўлдошев жорий мавсумда Премьер-лигада саккизта учрашувда қатнашиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Хўш, Қозоғистон Премьер-лигасидаги бошқа легионерларимиз қанчага баҳоланмоқда?

“Ордабаси”да икки легионеримиз – Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепяпти. Улар чимкентликларнинг чемпионлик унвонини сақлаб қолишига ёрдам бермоқда ва яқинда бошланадиган Европа Чемпионлар лигаси баҳсларига ҳозирлик кўряпти.

25 ёшли Шаҳбоз Умаровнинг трансфер суммаси 50 минг еврога арзонлади ва у айни пайтда 450 минг еврони ташкил қилади. Умаров жорий мавсум Премьер-лигада тўққизта баҳсда биттадан гол ва ассист қайд этди.

Жасур Яхшибоев нархида ўзгариш бўлгани йўқ. 27 ёшли ҳужумчи ўтган йилнинг охиридан бери 500 минг еврога баҳоланиб келяпти. Яхшибоев бу мавсум лигада 9 маротаба майдонга тушиб, тўртта тўп киритди ва битта голли пас узатди.

“Қайсар” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали форвард Шоҳназар Норбековнинг трансфер суммаси пастлашда давом этмоқда. Бу гал 29 ёшли ҳужумчи яна 50 минг еврога арзоланди. Бугунги кунда Норбековнинг трансфер суммаси 150 минг евро туради.

Шоҳназар Қозоғистондаги дебют мавсумида чемпионатда 11 маротаба баҳсларда қатнашиб, ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист ёздириб қўйди.

Азизбек Турғунбоев жамоаси ҳаммани чақирди

Файзуллаевга четдан қизиқиш бор, фақат...

ЦСКА асосий таркибда шуғулланаётган Рустамбекка қандай баҳо берди?

Шомуродов жамоасиз қолмайди!

Ўзбек футболчилари Европа Чемпионлар лигасида порлаши кутиляпти...

“Реал”га гол урган Яхшибоевни Европа майдонларида кутишяпти

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!