Лэмпард: "Челси"га мураббий сифатида қайтганимдан фахрланаман

Фрэнк Лэмпард "Челси" бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Клубга бош мураббий сифатида қайтганимдан жудаям фахрланаман. Менинг “Челси”га бўлган муҳаббатимни ҳамма билади. Энди мен фақат иш ҳақида ўйлайман ва жамоа билан янги мавсумга тайёргарлик кўраман. Клуб муваффақият қозонишида ёрдам бериш учун бу ерга келдим. Ишимни бошлашни сабрсизлик билан кутяпман”, - дейди 41 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Лэмпард 2001-2014 йилларда “Челси” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!