Лэмпард "Челси"нинг аёллар жамоасини бошқариши мумкин!

"Челси"нинг собиқ бош мураббийи ва футболчиси Френк Лэмпард Лондон клубининг аёллар жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда инглиз матбуоти хабар бермоқда.

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Иззи Кристиансеннинг фикрича, Лэмпард ўз тажрибаси билан "Челси"га ёрдам бериши мумкин, чунки у клубни яхши билади. “Кўклар”нинг амалдаги бош мураббийи Эмма Хейс жорий мавсум якунида “аристократлар”ни тарк этиб, АҚШ терма жамоасида ишлашни бошлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Лэмпард ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида, ва 2019 йилдан 2021 йилгача “Челси” эркаклар жамоасини бошқарган. Бундан ташқари, 45 ёшли мутахассис "Эвертон" ва "Дерби Каунти"да ишлашга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!