Лэмпард дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди

"Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард франциялик шогирди Н’Голо Канте ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

“Канте ажойиб намуна. У шахсий муваффақияти нуқтаи назаридан олганда 4-5 та ажойиб мавсумни ўтказди.

Бу мавсум у учун қийин бўлди, боиси у бор йўғи 40% учрашувларда иштирок этди. Бу биз учун катта йўқотиш. Бизга Канте керак. Менимча, у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Мен уни “Челси”га келишимдан анча олдин таниганман”, - дейди Лэмпард.

Канте жорий мавсум “Челси” сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди. Бундан аввалроқ, унга "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва ПСЖ клубларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг трансфер нархи эса 80 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)