Лэмпард Жируни "Челси"да олиб қолмоқчи
“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоанинг франциялик ҳужумчиси Оливье Жируни таркибда сақлаб қолмоқчи эканини айтди.
“Менда унинг учун режаларим бор. Оливье жамоамизнинг муҳим қисмидир. У ўтган мавсумда кўп ўйнади ва биз учун катта фойда келтирди. Ишончим комилки, ушбу футболчи келажакда ҳам "Челси" учун фойдали бўлади, шунинг учун уни сақлаб қолишни истайман”, - деди Лэмпард.
Жиру “аристократлар” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани туфайли жамоадан кетмоқчилигини маълум қилган эди.
Фикрлар