Лэмпард: Мураббий сифатида мен ҳали болакай ман

"Дерби Каунти" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия лигаси кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашув олдидан ўз фикрини билдирди.

40 ёшли футболчи "Челси"да Жозе Моуриньо бошчилигида тажриба ортирган.

- 25 ёшимда Моуриньо "Челси"даги фаолиятини бошлаганди. Унинг бошчилигида ва унинг ишончини оқлаш сари менинг ҳам тажрибам ҳамда жамоадаги ўрним янада ошди.

Унга қарши мураббий сифатида учрашув ўтказиш мен учун қизиқарли ўтади. Моуриньонинг ғалабалари, совринлари тарих китобларига киритилиши даркор. Тан олишим керак, мураббий сифатида мен ҳали болакайман, - дея Фрэнкнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports нашри. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!