Лэмпард мураббийлик фаолиятини бошлашга яқин турибди
Ads

Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард “Ипсвич” клуби бош мураббийлигига асосий номзод бўлиб турибди, дея хабар беради TWTD нашри.

Маълумотларга кўра, Лэмпард “Ипсвич”ни амалдаги бош мураббий Мик Маккарти ёзда тарк этганидан сўнг қабул қилиб олади. 18 май куни Лэмпард ва клуб хўжайиин Маркус Эванс ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лэмпард мураббийлик фаолиятини бошлаш истаги борлигини маълум қилган эди. 39 ёшли спортчи Лондон жамоаси академиясида ёшлар билан ишлаб, мураббийликт курсларини тамомламоқда.