Лэмпард: Хадсон-Одои мен учун "Челси"да энг муҳим футболчи бўлади
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард янги мавсумда ҳужумчи Каллум Хадсон-Одоига ишонишини айтди.
“Мен Каллумни кузатдим. Унда ақлбоварқилмас истеъдод бор. Биз ҳаммамиз буни биламиз. Барчамиз унинг жамоада қолишини хоҳлаймиз. У биз учун асосий футболчига айланади ва бу унинг ўзини ҳам қизиқтиради деб ўйлайман”, - дейди 41 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Лэмпард Хадсон-Одои билан гаплашгани ва уни жамоада қолишга кўндиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар