Лэмпардга керак бўлмай қолган ҳимоячини "Барселона" олмоқчи
"Челси" келаётган трансфер ойнаси вақтида иккита ҳимоячини сотиб юборишни режалаштирмоқда.
ESPN нашри манбасига кўра, лондонликлар бош мураббийи Фрэнк Лэмпард марказий ҳимоячиларни қисқартириш мақсадида Антонио Рюдигер ва Фикайо Томорини сотиб юбормоқчи.
Рюдигер учун "Барселона" қизиқиш билдирмоқда, бироқ каталонияликлар бу трансфер масаласида жиддий шуғулланишганича йўқ.
Рюдигер ва Томори жорий мавсумда чемпионат баҳсларида биттадан ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар