Леонардо Икардини харид қилиш борасида: Дўстлигимиз бузилмайди, қарор чиқариш унинг ўз қўлида

ПСЖ спорт директори Леонардо Мауро Икардини "Интер"дан сотиб олишни истаётганлиги ҳақида тарқалган хабарларга ойдинлик киритиб ўтди.

Ҳозирда, аргентиналик футболчи ПСЖда ижара асосида тўп сурмоқда.

"Мауро барчасини жуда яхши уддаламоқда. Бизда жуда катта рақобат бор, бу унинг ўсишига хизмат қилади.

У жамоамиздаги ҳозирги вазиятни ва жамоадаги ўз келажагини жуда яхши тушунади. Шунга яраша Мауро ўзини тайёрлади. У ҳақиқий 9-рақамли ўйинчи сифатида ўзини кўрсатмоқда.

"Интер"дан уни харид қилишми? Дўстлик бузилмайди. Бизни унинг ўйинлари қониқтирмоқда. Аммо Мауро келажагини ўзи ҳал этади. Барчаси унинг ўз қўлида. Яна 5 ой вақтимиз бор, кўрамиз," - деди Леонардо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!