Леонардо "Милан"даги ҳамюртини Парижга олиб ўтмоқчи

"Милан" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Пакета ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 22 ёшли бразилиялик футболчини шахсан парижликлар спорт директори Леонардо жамоада кўрмоқчи. Айтиш керакки, айнан Леонардо 2019 йилнинг январида Пакетани “Милан”га олиб келган эди.

Маълумот учун, Пакета ўтган давр мобайнида “россонерилар” сафида жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 4 та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!