Лерой Санега А Серия гранди қизиқиб қолди
Ads

"Манчестер Сити" клуби вингери Лерой Сане ўз жамоасини ўзгартириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли германиялик футболчининг хизматларига "Ювентус"дан жиддий қизиқиш пайдо бўла бошлаган. Маълумотларга қараганда Саненинг айни дамдаги тахминий трансфер баҳоси 90 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, ёзда “Манчестер Сити” “Лестер”дан Риёд Махрезни сотиб олгач, Сане захира футболчисига айланиб қолди. Айнан шу боис ҳам футболчи жамоадан кетишни режалаштирмоқда.