"Лестер" - "Вест Хэм": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Лестер" - "Вест Хэм" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Трансляциядан тезкор тарзда ўқиб бориш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Варди бирга-бир вазиятдан гол ура олмади.

  • 89'

    Менди ўрнига Чаудри майдонга тушди.

  • 87'

    Антонио ва Боуэн ўрнига Нобл ва Алле майдонга тушди.

  • 83'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Боуэн "Вест Хэм" қарши ҳужумини гол билан якунлади. 

  • 81'

    Антонио офсайдда қолиб кетди.

  • 80'

    Цоуфаль сариқ карточка ишлаб олди.

  • 78'

    "Лестер" ҳужумчилари рақибнинг гавдали ҳимоячиларидан ўтиб кетишга қийналмоқда.

  • 75'

    "Вест Хэм" тартибли чизиқли ҳимояни ташкиллаштиришда давом этмоқда.

  • 72'

    Деклан Райснинг ярим майдонни босиб ўтиб, берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

  • 71'

    Ихеаначо барчасини ажойиб тарзда амалга оширди, аммо зарба беришга кечикди. 

  • 69'

    "Вест Хэм" футболчисининг зарбаси Шмейхелнинг қўлларига бориб тушди. 

  • 66'

    "Вест Хэм" қарши ҳужумларни пойлаб турибди. "Лестер" эҳтиёт бўлмаса йирик ҳисобдаги мағлубиятга учраши ҳам мумкин.

  • 64'

    Перез ўрнига Ихеаначо майдонга тушди.

  • 62'

    "Лестер"нинг ҳужумлари ўтмаяпти.

  • 60'

    Антонионинг зарбаси кучсиз чиқди.

  • 57'

    Форнальснинг жарима майдонидан берган зарбаси Эвансга тегди.

  • 56'

    Амарти ўз ўрнини Ундерга бўшатиб берди.

  • 54'

    Амартига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 52'

    "Лестер" футболчилари асабийлаша бошлади. Эванс огоҳлантирилди.

  • 49'

    Барнснинг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади. Бу доимий тарзда такрорланмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Жарима майдони ичига киришга Барнс яна бир бор уруниб кўрди. Ҳимоячилар имкон бермади.

  • 41'

    Вардининг Барнсга узатган тўпини Райс тепиб юборди.

  • 39'

    "Болғачилар"нинг бурчак зарбаси бесамар кетди.

  • 39'

    Ўнг қанотдан Боуэн тезлик билан олдинлаб борди. Эванс сўнгги сонияда Антонио зарба беришига имкон бермади.

  • 37'

    "Вест Хэм" ҳамон рақибларга қарши босим уюштирмоқда.

  • 34'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Форнальс ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб кетди. Сунъий офсайд ҳосил қилишда хатога йўл қўйилди.

  • 34'

    Жарима майдонига узатилган навбатдаги тўпга ҳам "Лестер" футболчилари зарба бера олмади.

  • 33'

    Бурчакдан узатилган тўпни Шмейхель ушлаб олди.

  • 32'

    Сеюнжунинг оёқларига теккан ҳолда Боуэн берган зарба дарвоза тўрига юқоридан тушди. Сал бўлмаса дарвозадан жой олиши ҳам мумкин эди.

  • 29'

    Лондонликлар хотиржам ўйнашга ҳаракат қилмоқда. "Лестер" ҳужумлари ўтмаяпти.

  • 26'

    Антониода навбатдаги имконият пайдо бўлди. Аммо Шмейхель яхши ҳаракат қилиб, тўпни ушлаб олди.

  • 25'

    Вардининг голи Огбоннага нисбатан ишлатилган қўполлик сабаб инобатга олинмади.

  • 24'

    Наполис Менди Фредериксга қарши ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 23'

    Бурчакдан узатилган тўпни "Вест Хэм" ҳимоячилари қайтариб юборишга эришди.

  • 22'

    Кастаннинг узатмасини Цоуфаль ўз вақтида бартараф этди.

  • 21'

    Барнсга узатилган тўп бироз кучли чиқди. Фабиански тўпни ушлаб олди.

  • 18'

    "Вест Хэм" тартибли ҳимояланмоқда. Аммо "тулкилар"да техникаси юқори футболчилар етарли. 

  • 16'

    Варди бир футболчидан ажойию тарзда ўтди, аммо иккинчи ҳимоячи уни зарарсизлантиришга эришди.

  • 14'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Майкл Антонио боши билан Шмейхель постини ишғол этди.

  • 13'

    "Лестер" жарима зарбасидан тўпни узатиб берди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишга эришди.

  • 10'

    Бурчак зарбаси пайтида Айозе рақибга нисбатан қоидани бузди. 

  • 9'

    Айозе Перезнинг узатмасига Кастань зарба бера олмай қолди. Узатма ажойиб чиққанди.

  • 7'

    Айозе Перезга узатилган тўпга Фабиански биринчи бўлди.

  • 6'

    Эванс ҳозирча Антониога имкон бермаяпти.

  • 4'

    Лондонликлар дастлабки дақиқаларда тўпга эгалик қилмоқда. 

  • 2'

    Вардининг узатмаси Огбоннага теккан ҳолда Фабианскининг қўлларига бориб тушди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. "Лестер" ва "Вест Хэм" жамоалари ўртасидаги беллашувга хуш келибсиз. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!