"Лестер" 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди

Англиянинг “Лестер Сити” жамоаси  “Ковентри” футболчиси Жорж Томасни ўз сафига қўшиб олганини элон қилди.

20 ёшли футболчи “тулкилар” билан 2020 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузди.

Уэльслик хавбек жамоага эркин агент мақомида келди. Бироқ  АПЛ жамоаси “Ковентри”га 500 минг фунт товон пули тўлади, деб хабар бермоқда Sky Sports.

Якунланган мавсумда Томас Англия 3-дивизионида 28 та баҳсда иштирок этди ва 5 та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!