"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана катта эҳтимол билан ёзда клуб рўйхатини ўзгартиради.

Мавсум сўнггида "қизиллар" билан шартномаси якунланадиган англиялик футболчи эркин агент мақомида клубни тарк этади.

Журналист Николо Скира хабарига кўра, 32 ёшли инглиз "Лестер" билан музокараларни бошлаб юборган ва яқин вақтлар ичида томонлар келишувга эришиши мумкин.

Таъкидланишича, Лаллана хизматларига "тулкилар" бош мураббийи Брендан Рожерснинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда Лаллана мерсисайдликлар сафида барча турнирларда 22 та ўйинда битта гол киритиб, иккита голли пас узатган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)