"Лестер" "Арсенал" майдонидан ғалаба билан қайтди

Англия Премьер-лигаси 6-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Лестер" учрашуви ўз якунига етди. Унда "тулкилар" 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Баҳсда киритилган ягона голга Жейми Варди муаллифлик қилди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Жака сариқ карточка олди. 

  • 90+'

    Вардининг зарбасини Лено қийинчилик билан қайтарди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 86'

    Мэддисон ўрнига Олбрайтон майдонга тушди. 

  • 84'

    Нкетия ҳужумда фол ишлатди. 

  • 81'

    Тирни ўрнига Нкетия майдонга тушди. 

  • 80'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Варди ҳисобни очди. Тилеманс Ўндерни олдинга бошлади. Туркияликнинг пасини Жейми дарвозага жойлади.

  • 79'

    Тирнининг паси ўтмади. Қанотдан шеригини олдинга бошлаган шотландиялик ҳимоячи яхши ҳужум ўйлаб топганди. 

  • 76'

    Варди тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Натижада, хавфли ҳужум барбод бўлди. 

  • 75'

    Барнс ўрнига Ўндер майдонга тушди. 

  • 74'

    Менди ҳам сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 72'

    Вардининг зарбаси у қадар кучли чиқмади ва Лено тўпни ушлаб олди. 

  • 68'

    Бельериннинг зарбасини Шмейхель қайтарди. 

  • 66'

    Тўп назорати "Лестер" томонига ўтиб кетмоқда. 

  • 63'

    Пепе Сака ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 60'

    Варди Прат ўрнига майдонга туширилди. 

  • 57'

    Льяказетт ҳам огоҳлантирилди. 

  • 57'

    Мэддисоннинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳам ноаниқ йўналиш олди. 

  • 55'

    Мэддисоннинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 52'

    Фофана сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 50'

    Луиз ўз ўрнини Мустафига бўшатиб берди.

  • 48'

    Луиз жароҳат олганга ўхшайди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    "Канонирлар" тўпни назорат қилишидан маъно чиқмаяпти. Тўпни шунчаки олиб юриш уларга 1 очко келтириши мумкин, холос. 

  • 42'

    Тилеманс сариқ карточка олди. 

  • 39'

    "Арсенал" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 35'

    Фофанага тиббий ёрдам кўрсатилди. 

  • 32'

    Фукс сариқ карточка олди. Хавфли ва қўпол ўйин. 

  • 31'

    Барнснинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 29'

    Тирнининг жарима майдонига узатган тўпини шерикларидан ҳеч ким дарвозага йўллаб юбора олмади. 

  • 28'

    Тирнининг узатмасини Льяказетт у қадар кучли зарба билан дарвозага йўллай олмади. Шмейхель тўпни ушлаб олди. 

  • 25'

    "Арсенал" у қадар фаоллик кўрсатмаяпти. Тўп назорати, асосан, "Лестер"да.

  • 22'

    Обамеянгга узатилган тўп ноаниқ йўналиш олди. 

  • 19'

    Эванс жарима майдони яқинидан тўпни узоқлаштиришга эришди.

  • 15'

    "Арсенал" ҳужуми муваффақиятсиз узатма сабаб тўхтатилди.

  • 13'

    Устунликни қайсидир жамоага бериб бўлмайди. Тенг ўйин!

  • 9'

    Жаканинг стандарт вазиятдан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

  • 8'

    Льяказеттнинг ўтиб кетишига Тилеманс фол эвазига имкон бермади. 

  • 6'

    "Лестер"нинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 4'

    Льяказетт урган гол офсайд сабаб бекор қилинди. Тирни Шмейхелнинг кўзларини тўсиб қўйган. 

  • 2'

    Мэддисон Ленодан келган тўпни дарвозага парашют услубида ташлаб қўйишга урунди. Ноаниқ.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 6-турининг марказий беллашувига хуш келибсиз. Ушбу беллашувни Абдулосид Валихонов матнли трансляция усулида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!