“Лестер” “Барселона”дан жавоб кутмоқда
Яқинда “Барселона” Англиянинг номи сир тутилган жамоасидан Франсишку Тринкау трансфери бўйича 60 миллион евролик таклифга рад жавобини берган эди.
Шунга қарамай, “Лестер”нинг таклифи сал ғалати чиқди. “Тулки”лар 60 миллион евролик савдога кўнмаган каталонияликларга 50 миллион таклиф қилмоқда. Улар 20 ёшли футболчини аввалига ижарага олиб, кейин трансферни тўлиқ харид қилмоқчи.
“Барселона” ҳали бу таклифга муносабат билдирмади. Каталонияликлар Тринкауни январда “Брага”дан 31 миллион еврога сотиб олган ва мавсум якунланганидан сўнг кучга кирадиган беш йиллик битим имзолаган эди. Футболчи мавсумни қадрдон жамоасида ўтказиб, жами 40 та ўйинда 9 та гол урди ва 13 та голли пас узатди.
Фикрлар