“Барселона” қаттиқ ишонаётган футболчи бор
“Барселона” раҳбарияти январь ойида “Брага”дан трансфер ҳуқуқи 30 миллион еврога сотиб олинган Франсишку Тринкау бўйича таклифни қабул қилмади.
Англиянинг номи сир тутилаётган клуби 20 ёшли португалиялик футболчи учун 60 миллион евро тўламоқчи эди. Бу таклифни футболчининг агенти Жорже Мендеш олиб келган. Мендеш “Вулверхэмптон” ва “Манчестер Юнайтед”нинг яқин ҳамкори ҳисобланади.
Мавсумни ўз ватанида ўтказган ёш футболчи жами 27 та учрашувда саккизта гол урди ва бешта голли пас узатди.
Фикрлар