"Лестер" чемпионатнинг энг яхши тўпурарини таркибга қўшиб олади
«Ред Булл» Зальцбург клуби ҳужумчиси Патсон Дака фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиради.
Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 22 ёшли футболчи тез орада "Лестер"га кўчиб ўтади.
Австрия клуби “тулкилар”нинг замбиялик ҳужумчи трансфери бўйича юборган таклифини қабул қилган. Келишув расман келаси ҳафта эълон қилиниши кутилмоқда.
Дака ўтган мавсум Австрия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди. У 28 учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 27 та гол урган.
Фикрлар