Ads

"Челси" ярим ҳимоячиси Дэнни Дринкуотер яна "Лестер"га қайтиши мумкин.

Daily Express нашри тарқатган хабарга кўра "тулкилар" 28 ёшли собиқ футболчисини қишки трансферлар чоғидаёқ ортга қайтаришни режалаштиришмоқда. Таъкидлаш керакки, Дэнни Дринкуотер “аристократлар”нинг янги устози Маурицио Саррининг режаларига кирмайди.

Ушбу футболчига шунингдек "Саутгемптон" клубидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.