"Лестер" етакчиси учун мавсум якунланди
"Лестер" ярим ҳимяочиси Уилфред Ндиди жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда "тулкилар" бош мураббийи Брендан Роджерс хабар берди.
Ндиди Конференциялар Лигаси доирасида "Ренн"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олиб, сафдан чиққанди.
"Биз Ндиди апрель ойи ўрталарида сафга қайтади, деб ўйлаган эдик. бироқ ишлар биз хоҳлагандек эмас. Биз иккинчи текширув натижаларини кутяпмиз. Ўйлашимча, Уилфред бу мавсум майдонга қайтмайди. Бу жамоамиз учун катта йўқотиш", - деди мураббий.
Жорий мавсум футболчи АПЛда 19та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар