"Лестер" ҳимоячиси АПЛ клуби билан шартнома имзолади

  • 29 август, 2023, 14:47
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Тимоти Кастань фаолиятини "Фулхэм"да давом эттиради. 

Лондон клуби бельгиялик ҳимоячи трансферини расман эълон қилди. Тимоти янги жамоаси билан 3+1 кўринишида шартнома имзолади. Футболчи 21-рақам остида тўп тепади. 

"The Athletic" нашри берган хабарга кўра, "тулкилар" ушбу трансфердан 15 миллион фунт + бонуслар олади. 

Ўтган мавсумда Кастан АПЛ доирасида 37 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ҳамда 3 та ассист муаллифига айланган. 




Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!