"Лестер" кутилмаганда ўз майдонида "Фулхэм"га ютқазиб қўйди (видео)

Англия премьер-лигасининг 10-турида “Лестер” ўз майдонида “Фулхэм”га қарши баҳс олиб борди.

“Кинг Повер” стадионида кечган беллашув кутилмаганда мезбонларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Лондонликларга ғалаба келтирган голларни Адемола Лукман (30') ва Иван Кавалейру (38') киритган бўлса, “тулкилар”нинг ягона жавоб голига Харви Барнс (86') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!