"Лестер" "Лилль"ни чемпион қилган футболчилардан бири билан шартнома имзолайди
“Лилль” клуби ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре фаолиятини “Лестер”да давом эттириши мумкин.
RMC Sport тарқатган хабарга қараганда, 22 ёшли футболчининг трансфери “тулкилар”га бонусларсиз тахминан 23 миллион еврога тушади. Сумаре янги ҳафтада Англияга келади ва “Лестер” сафида тиббий кўрикдан ўтади. У клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Сумаре “Лилль” сафига 2017 йилда келиб қўшилган. Бунгача у ПСЖнинг ёшлар жамоасида ўйнаган.
Бубакари якунланган мавсум “Лилль” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди. Якунда унинг жамоаси Франция чемпионлигини қўлга киритди.
Фикрлар