“Лестер” “Манчестер Сити” футболчисини харид қилади
Ads

 

“Лестер” жамоаси “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Келечи Ихеаначони сотиб олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, клублар ўртасида музокаралар давом эттирмоқда. Нигериялик футболчининг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланган.

Қайд этиш керакки, 20 ёшли футболчига “Вест Хэм” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ўтган мавсумда Келечи Ихеаначо АПЛнинг 20 та ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Минбар

Барча блоглар