"Лестер" мавсумда 3та ўйинда майдонга тушган футболчиси билан шартномани узайтирди

Англиянинг “Лестер” клуби ўзининг чап қанот ҳимоячиси Кристиан Фукс билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 33 ёшли австриялик футболчи “тулкилар” билан 2020 йилга қадар тузилган келишувга имзо чекди.

Маълумот учун, Фукс “Лестер” сафида 2015/16 йилги мавсумда асосий таркиб футболчиси бўлган ва жамоа билан ўша мавсумда АПЛ чемпионлигини қўлга киритган. У жорий мавсум премьер-лигада бор йўғи 3та ўйин ўтказди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!