“Лестер” Олимпиада совриндори учун катта харажат қиладиган бўлди

Англия Премьер-лигасига қайтган “Лестер” жамоаси таркибини юқори дивизионга мослаб олишга ҳаракат қилмоқда.

Бош мураббий Стивен Купер таркиб ҳамон кучайтирилиши керак, деган фикрни билдироқда. Бу мутахассис Париж мезбонлик қилган Олимпия ўйинларида порлаган футболчи – Марокаш терма жамоаси аъзоси Билол Ал-Ханнусни нишонга олди.

Билол ҳозирча Бельгиянинг “Генк” клуби вакили ҳисобланади. Журналист Боб Фесеннинг ёзишича, “тулкилар” бу ўйинчи учун бельгияликларга 20,5 миллион евро тўлайди. Шунингдек, яна 4,5 миллион евро турли бонуслар кўринишида бўлади.

Бундан ташқари, “Генк” Билол Ал-Ханнуснинг кейинги трансферидан 15 фоиз миқдорида улуш оладиган бўляпти.

Марокашлик футболчи “Генк” сафида жами 94 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол ва 14 та голли пас муаллифи бўлди. Шунингдек, иқтидорли ўйинчи Марокаш терма жамоасининг Олимпиадада учинчи ўринни эгаллашига ёрдам берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!