"Лестер" ўз етакчиси билан шартномани узайтиради

  • 4 февраль, 2020, 16:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лестер” ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон яқин вақтлар ичида жамоа билан тузган шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда 23 ёшли футболчининг бу борада клуб раҳбарияти билан ўтказаётган музокаралари ижобий якунланишга яқин турибди. Аниқроғи, Мэддисон 14 февралдан кейин “тулкилар” билан янги шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, “Лестер” Мэддисонни 2015 йил “Норвич”дан 25 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум АПЛда 24 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!