"Лестер" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди

  • 8 июль, 2019, 22:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс расман "Лестер" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 22 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери “тулкилар”га 45 млн еврога тушган. Эътиборлиси, Тилеманс шу тариқа “Лестер” тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. У янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Тилеманс якунланган мавсумнинг иккинчи қисмини “Лестер”да ижарада ўтказди ва 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!