"Лестер" ўзининг трансфер рекордини янгилаши мумкин
Англиянинг "Лестер" клуби "Монако" ярим ҳимоячиси Юри Тилемансни сотиб олмоқчи.
Таъкидлаш керакки, у жорий мавсумни “тулкилар” сафид ижара асосида ўтказмоқда.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра АПЛ клуби 21 ёшли бельгиялик футболчини тўлиқ сотиб олмоқчи ва бунинг учун монаколикларга 46 млн евро таклиф қилмоқчи. Агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, “Лестер” ўзининг трансфер рекордини янгилайди ва Тилеманс клуб тарихидаги энг қиммат футболчига айланади.
Маълумот учун, “Лестер” тарихидаги энг қиммат футболчи ҳозирча Ислам Слимани ҳисобланади. “Тулкилар” уни 2016 йил “Спортинг”дан 33,5 миллион евро эвазига сотиб олишган эди.
Фикрлар