"Лестер" рақибни аяб ўтирмади, "Вест Хэм" эса очко йўқотди

АПЛ 16-туридан ўрин олган "Лестер" - "Ньюкасл" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 4:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Мезбонлар сафида Тилеманс дубль қайд этди. Шунингдек, Дака ва Мэддисон ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. 

Ушбу натижадан сўнг "тулкилар" очколари сонини 22 тага етказган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди. 10 очкоси бор "қарғалар" 19-поғонани банд этган. 



Шунингдек, паралелль тарзда "Бёрнли" - "Вест Хэм" ўйини бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда ҳисоб очилгани йўқ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!