"Лестер" стартни йирик ғалаба билан бошлади
Англия премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган "Вест Бромвич" - "Лестер" учрашуви ўз якунига етди. Унда Брендан Рожерс шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги биринчи голни "тулкилар"нинг янги футболчиси Кастань киритган бўлса, амалдаги турнир тўпурари Жейми Варди икки бор пенальтини аниқ амалга оширди.
Фикрлар