"Лестер" Ундерни ижарага олмоқчи
“Рома” ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер янги мавсумни “Лестер”да бошлаши мумкин.
Италиялик журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, “тулкилар” 23 ёшли туркиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи.
Ундер ўтган мавсум “Рома” сафида А Серияда 18 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди. Бундан аввалроқ, унга “Наполи” ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар