"Лестер"га "янги Канте" келиши мумкин

Франциянинг "Анжер" клуби ярим ҳимоячиси Батиста Сантамария "Лестер"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Express нашрининг ёзишича, “тулкилар” 25 ёшли футболчини ёзги трансферлар даврида таркибга жалб этишмоқчи. Таъкидлаш керакки, мутахассислар Сантамарияга “янги Канте” дея таъриф беришмоқда.

“Лестер” янги мавсумда Чемпионлар лигаси иштирок этиши мумкинлиги боис таркибни кучайтирмоқчи.

Батиста Сантамария жорий мавсум “Анжер” сафида жами 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!