"Лестер"нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди
"Лестер" ўзининг жорий 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси номини эълон қилди.
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, мухлислар ўртасида ўтказилган махсус сўровнома якунларига кўра Юри Тилеманс энг кўп овоз тўплаган. 24 ёшли бельгиялик футболчи жамоадошлари ўртасида ўтказилган сўровномада ҳам биринчи ўринни олди.
Тилеманс бу мавсум “Лестер” сафида жами 50 та ўйин ўтказди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.
“Лестер” 37 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 66 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. “Тулкилар” мавсумнинг сўнгги баҳсини эртага ўз майдонида “Тоттенхэм”га қарши ўтказади.
Фикрлар