Лева, хушёр бўл! "Барса" раҳбарияти жаҳон чемпиони билан музокара бошлади

Каталониянинг “Барселона” клуби “Манчестер Сити” билан ҳужумчи Хулиан Альвареснинг эҳтимолий трансфери борасида музокаралар жараёнига киришди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

ОАВга маълум бўлишича, “кўк-анорранглилар” аргентиналик ҳужумчини кейинги мавсумда ижарага олишни режалаштирмоқда. Каталонияликлар “Сити”да Эрлинг Холанднинг соясида қолиб кетаётган Альваресни асосий таркиб ўйинчисига айлантиришга тайёр.

Ўз навбатида Хулиан ҳам "Манчестер Сити"даги мавқеидан норози ва шу сабабли жамоасини ўзгартиришга тайёр. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Альварес жорий мавсум “шаҳарликлар” сафида жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!