Левандовски 10 мавсумда хет-триклар сони бўйича етакчига айланди

CHERY AUTO

"Барселона" форварди Роберт Левандовски Ла Лиганинг 12-турида "Сельта" (4:2) дарвозасига учта гол уриб, сўнгги 10 мавсумдаги барча ўйинларда хет-триклар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди. Жамоалар Испаниянинг Виго шаҳридаги "Абанка Балаидос" стадионида ўйнашди. 

Tecno

Полшалик ҳужумчи 556-ўйинда 26-хет-трик қайд этди. Португалиялик юлдуз Криштиану Роналду ҳисобида жами 413 та ўйинда 23 та хет-трик қилган. "Барселона"нинг собиқ аъзоси Лионель Мессида ҳам шунча, аммо аргентиналик футболчи ундан 38 та кўп ўйин ўтказган. Иккинчи ўринда "Бавария" форварди Харри Кейн (558 ўйин, 25 хет-трик) бормоқда.

Охирги 10 мавсумда хет-трик бўйича етакчилар:

1. Роберт Левандовски ("Барселона") - 556 ўйин, 26 хет-трик.
2. Харри Кейн ("Бавария") - 558 ўйин, 25 хет-трик.
3. Криштиану Роналду ("Ан-Наср") - 413 ўйин, 23 хет-трик.
4. Лионель Месси ("Интер Майами") - 451 ўйин, 23 хет-трик.
5. Килиан Мбаппе ("Реал") - 536 ўйин, 23 хет-трик.
6. Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити") - 296 ўйин, 21 хет-трик.

Кейинги ўринларда 10 та хет-трик қайд этган ҳужумчилар Серхио Агуэро (252 та ўйин), Луис Суарес (367 та), Виссам Бен-Еддер (388 та) ва Пьер-Эмерик Обамеянг (408 та) бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию