Левандовски 100 миллион доллардан воз кечди

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски анчадан бери Саудия Арабистони клублари нишонида турибди.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Саудия Арабистонининг номи сир тутилаётган клуби польшалик форвардга йиллик маоши 100 миллион евро бўлган таклиф берган.

Бироқ 35 ёшли тўпурар Осиёга кўчиб ўтишдан бош тортди. Левандовски ўзини “Барселона”да бахтиёр ҳис қиляпти ва клубдан кетмоқчи эмас.

Каталония клуби тажрибали форвардни 2022 йилнинг ёзида “Бавария”дан 45 миллион еврога трансфер қилган эди.

“Барселона” раҳбарияти бир неча бор жамоада энг катта маош олаётган Левандовскидан қутилишга ҳаракат қилаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!