Левандовски ашаддий рақиб сафига ўтиб кетиши кутиляпти
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзги трансферлар вақтида Мадриднинг “Атлетико” клубига кўчиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда таниқли журнали Рубен Урия хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, Каталония клуби хўжайинлари энг катта маош олаётган 35 ёшли футболчи билан хайрлашишни маъқул кўрган. Ўз навбатида, тажрибали ҳужумчи қидираётган “Атлетико” польшалик форвардга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Рубен Уриянинг фикрича, мадридликлар Левандовски атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда ва тез орада каталонияликларга трансфер бўйича таклиф билан чиқиши мумкин.
“Барселона” Левандовскини 2022 йили “Бавария”дан 45 миллион еврога трансфер қилган эди. Унинг амалдаги шартномси 2026 йилнинг ёзигача тузилган.
Яқинда Левандовски келажаги ҳақидаги саволга жавоб бериб, мақсади келаси мавсумни ҳам “Барселона”дан ўтказиш эканини таъкидлаган.
Фикрлар