Левандовски: "Барса" чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни унутиб қўйган"

Польша терма жамоаси ва "Барселона" клуби футболчиси Роберт Левандовски каталон жамоасининг чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлиги борасида фикр билдирди. 

"Биз чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни унутиб қўйганмиз. Қандай ҳаракат қилишни тушунмадик ва муваффақиятсизликка дуч келдик. 

Аммо "Барса" Ла Лигада ажойиб одимламоқда. Таркиб жуда ёш, улар тўплаган тажрибаси кейинги мавсумга ижобий таъсир ўтказади. 

- Клуб психологияси устида ишлаш керакми?

- Бу руҳиятга боғлиқ жараён эмас. Муаммо шундаки, биз ғалаба қозониш менталитетини ривожлантиришимиз керак, фақат чемпион бўлишни ўйлашимиз керак. Ҳамманинг фикру ҳаёли мана шунда бўлиши керак", - деди польшалик ҳужумчи.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!