Левандовски “Барса” сафидаги дебют голини икки сўз билан тарифлади

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски каталонияликлар сафидаги дебют голига муносабат билдирди.

Польшалик голеадор Мексиканинг “Пумас” клуби билан ўртоқлик учрашувида гол урди. Учрашув 6:0 ҳисобида “кўк-анорранглилар” фойдасига ҳал бўлди.

"Ажойиб оқшом", — деб ёзди Левандовски ўйиндан кейин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски ёзги трансфер ойнасида "Бавария"дан "Барселона"га кўчиб ўтган эди. Трансфер суммаси 45 миллион еврони ташкил қилди.

Испания чемпионатининг янги мавсуми биринчи турида “Барселона” ўз майдонида “Райо Вальекано”ни қабул қилади. Учрашув 13 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!